Жозе Моуриньо: “Андерлехт”дан кейин йигитларга дам бермадим”
17 апр 2017 00:26
Янгиликлар
Жозе Моуриньо: “Андерлехт”дан кейин йигитларга дам бермадим”
“Пайшанба куни биз Европа лигасида қийин беллашувни ўтказдик. Йигитларга ҳордиқ чиқаришга имкон бермадик. Машғулотларда ўзини энг яхши томонларини кўрсатган йигитларни бугун асосий таркибда майдонга туширдик.
“Манчестер Юнайтед” Англия кубоги доирасида “Стемфорд Бридж”да “Челси”га қарши басҳда ҳам худди шу тактикада ҳаракат қилган эди. Фақатгина ҳакамнинг қарори билан биринчи бўлимдаёқ биз 10 киши бўлиб ҳаракатланишга мажбур бўлгандик. Шу сабаб мезбонлар майдонда устунлик қилишган эди. Биз ўша руҳда ўйнасак, рақибга қийинчиликлар туғдира олишмизни билардик.
Рэшфорд бугун ажойиб ўйнади. У кубок баҳсида “Стемфорд Бридж”да ҳам бугунгидек имкониятга эга бўлганди. Бу футболчи “Челси” ҳимоячиларидан тезкорроқ ҳаракат қилди ва гол урди. Бу гол жамоамизга ишонч бағишлади”, деди Моуриньо.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар