

“Эндиликда Италия А серияси дунёдаги энг муҳим чемпионатлардан бирига айланди. Футболда ҳамма нарса ўзгариши мумкин. Агар “Интер”, “Милан”, “Наполи” ва “Рома” ҳам шу тахлис таркибларини кучайтириб борадиган бўлишса, “Ювентус” Роналду билан яна ва яна чемпионликка эришадиган бўлса, бу чемпионат ўйинлари сифатига ва мухлислар эътиборига сазовор бўлиши аниқ. “Ювентус”ни Роналдунинг трансфери билан табриклайман. Бу футбол, маркетинг, реклама жиҳатидан туринликлар томонидан кучли юриш бўлди”, дейди Моуриньо.



