Жота бўлажак учрашувни ўтказиб юборади

Eldor Akmurzayev
12 дек 2020
Англия чемпионати 12 тури доирасида “Ливерпуль”ни 13 декабрга белгиланган “Фулхэм”га қарши баҳс кутмоқда.

Мазкур учрашувни тиззасидан олган жароҳати сабаб Диогу Жота ўтказиб юбориши айтилмоқда. У ЕЧЛ 6-туридан ўрин олган “Мидтьюлланд” билан ўйинда оёғини шикастлаб олганди. Португалиялик қанча муддатга сафдан чиққани маълум эмас.

Жота жорий мавсум 17 ўйинда қатнашиб, 9 та гол урди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: The Times