

Футболчининг сўзларига кўра, у Премьер-лигага мослашиб кетиши мумкин.
"Англия футболи менга тўғри келиши мумкин деб ўйлайман.
Кўп нарса менинг янги шерикларим ким бўлишига боғлиқ. Агарда улар билан характеримиз тўғри келса, мен тезда мослашиб кетаман.
АПЛда кўп жамоалар пастдан ўйнашни яхши кўришади, ҳимоядан ҳужумга тез ўтишади ва юқори прессингни қўллашади. Агарда шундай жамоа мени ўзига чорласа - бир-биримизга мос тушамиз", - деди Жоржиньо.
Айни дамда унинг хизматларига "Ливерпуль" ҳамда Манчестер шаҳри клублари томонидан қизиқишлар бўлмоқда.




