UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  3 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  5 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6

Йоахим Лёв: "Октябрь ойида етарлича очко жамғара олмадик" Янгиликлар

Йоахим Лёв: "Октябрь ойида етарлича очко жамғара олмадик"

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Гибралтарга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Биз октябрь ойида кераклигича очко жамғара олмадик. Жаҳон чемпионатидан кейин қаттиқ эйфорияга берилиб кетдик. Биз бироз пастроққа тушишимиз кераклигини билиб олдик. Ирландия ва Польшага қарши ўйинда яхши ўйнай олмадик. 
Гибралтар жуда осон рақиб демаган бўлардим. Уларнинг Польшага қарши ўйинлари аввалига ёмон чиқмаганди. биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб атига 1:0 эди. Танаффусдан сўнг ҳаммаси ўзгариб кетганди. Бу беллашувда биз ҳужумда ёрқинроқ ўйин олиб борамиз ва бунга етарлича имкониятларимиз бўлади деб ўйлайман.
Сами Хедира кўп вақтдан буён ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Лекин бу даражадаги футболчига бемалол ишонса бўлади. Хедирага майдондаги кўплаб чиқизларда синаб кўрса бўлади. Мундиалда Бразилияга қарши ўйинда бўлгани каби, биз уни кўпроқ ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнатиб кўрмоқчимиз. Андре Шюррле сўнгги пайтларда соғлиғи билан бўлган муаммолар туфайли майдонга туша олмаяпти. Шу сабаб, у билан телефонда гаплашиб олдик ва Шюррлени Лондонда қолаверишини келишиб олдик. Берлинда ўтган тақдирлаш маросими аъло даражада ўтди. Энди бор эътиборимизни бўлажак учрашувларга қаратишимиз жоиз. Ғалабалар тарихда қолди. Янги муваффақиятлар сари янги қадамларни ташлашимиз талаб этилади. Бу йўлда эса ҳали кўп меҳнат қилишимиз керак.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика