UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  3 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  4 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  6 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   6 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  7

Жиззахда туғилган "Евро-2004" чемпиони ёхуд "гагарин"лик футболчи ҳақида (мутолаа учун) Янгиликлар

Жиззахда туғилган "Евро-2004" чемпиони ёхуд "гагарин"лик футболчи ҳақида (мутолаа учун)

Бугун халқаро "космонавтика" куни, сабаби айнан шу куни 1961 йил Собиқ Иттифоқлик учувчи Юрий Гагарин "Восток" фазовий кемасида коинотга учган, ушбу ҳодиса инсоният тарихидаги энг катта ютуқлардан бири.

Шу сабаб 12 апрель куни халқаро "космонавтика" куни нишонланади ва Юрий Гагарин номига кўплаб кўчалар ва шаҳарлар номланган, бизнинг юртимиз ҳам бундан истисно эмас. Биз бугун коинотдаги биринчи инсон шарафига номланган, Жиззах вилоятидаги кичик бир шаҳарда туғилган футболчи ва фаолияти давомида Европа чемпиони бўлишга мувофиқ бўлган ва Англия, Италия ва Испания чемпионатларида тўп тепган футболчи Димитриос Пападопулос фаолиятига назар ташлаймиз.


Болалиги ва футболга кириб келиши

Грек миллатига мансуб бўлган Димитрос - 1981 йилнинг 20чи октябрь санасида грециялик муҳожирлар оиласида туғилган. Димитриос болалик даврини Қозоғистон (Гагарин шаҳрининг аҳолиси асосан қозоқлар) билан чегарадош бўлган Гагаринда ўтказган. Димитриос футболдаги биринчи қадамларини Ўзбекистонда айнан Жиззахда ташлаган, қаҳрамонимиз мактаб жамоасида тўп тепишни бошлаган ва футболдаги биринчи сабоқларини Гагаринда олган. 1989 йилда Димитриос 7 ёшга тўлганда оиласи билан Грецияга кўчиб кетишган.

Футболчилик фаолияти

Грецияга кўчиб ўтганидан сўнг Димитриос Грециянинг "Акратитос" клуби академиясида тарбияланган ва шу клубнинг тарбияланувчиси ҳисобланади. Европа чемпиони 1999 йили "Акратитос" клубининг асосий таркибида дебют қилади ва 2001 йилга қадар ушбу клубда тўп суради ва икки мавсум давомида 57та учрашувда иштирок этиб 20та гол уради. 2001 йилда эса Димитриос Англиянинг "Бёрнли" клубига кўчиб ўтади. Пападопулос икки йил давомида Англияда тўп суради ва 35та учрашувда 6та гол уради. Англияда "кетмони учмаган" қаҳрамонимиз 2003 йил Грецияга қайтади ва "Панатинаикос" сафига бориб қўшилади ва ушбу жамоа сафида фаолиятидаги "олтин давр"ини ўтказади. 2003-2008 йиллар давомида қаҳрамонимиз "Панатинаикос" сафида 125та учрашувда майдонга тушиб 52та гол уришга мувофиқ бўлди. 2008 йилда эса футболчи бир мавсум Италия клуби "Лечче"да тўп сурди ва "Динамо Загреб"да ҳам ижара асосида тўп суришга улгурди. Италияда омадсизликка учраган Жиззах фарзанди 2010-2012 йиллар оралиғида "Ла лига" иштирокчиси "Сельта" сафида ҳаракатланди ва асосан захира футболчиси сифатида тўп тепди. 2012 йили Грецияга қайтган Пападопулос кейинги беш мавсум давомида Грециянинг: "Паок", "Пантракикос", "Атромитос", "Астерас" ва "Панетоликос" клубларида фаолият юритди ва фаолиятини "қадрдон" "Акратитос" клубида якунлади.

Терма жамоадаги фаолияти

Димитриос Пападопулос фаолияти давомида Греция терма жамоасида 22 учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урган. Димитриос 2004 йилда Португалияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида Греция таркибидан жой олган ва турнир давомида 2та учрашувда иштирок этган.

Қўшимча маълумотлар

Димитриос Пападопулоснинг отаси "Пахтакор" муҳлиси бўлган ва "Пахтакор" тариҳидаги энг яхши футболчилардан бири Василис Хадзипанагиснинг мухлиси бўлган.


Абдулвосит Бектемиров

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика