Жиззахда “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали бўлиб ўтди
02 мар 2018 08:30
Янгиликлар
Жиззахда “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали бўлиб ўтди
Унда вилоятнинг барча туманларидан 1-4 синфгача бўлган 400 нафардан зиёд умумий таълим мактаби ўқувчилари қамраб олинди. Тадбирнинг бош ташкилотчиси ҳисобланган Жиззах вилоят футбол федерацияси биринчи вице президенти Анвар Мусулмонов бошчилигида ёшларга сертификатлар ва тўплар совға қилинди.
-Ушбу фестивалнинг ўтказишдан мақсад мактаб ўқувчилари ўртасида футболни оммалаштириш, соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилиш, энг асосийси уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўткзишдир. Биз йил давомида вилоят халқ таълими бошқармаси билан биргаликда вилоятимиздаги барча умумий таълим мактабларида футбол мусобоқаларни ўтказишни келишиб олдик. Ўйлайманки, бу тадбирлар орқали вилоятимизда футбол янада оммалашади-дейди Жиззах вилоят Футбол Федерациясинг биринчи вице президенти А. Мусулманов.
Жиззах вилоят ФФ матбуот хизмати


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар