UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38Озарбайжон клуби Умарали Раҳмоналиевни сотиб олмоқда  0 18:17"Милан" таркибни немис ҳужумчиси билан кучайтирди  0 17:59Андалусияга қайтиш: Рамос "Севилья" акциядори бўлиши мумкин  0 17:35Даврон Ҳошимов: "Каттақўрғон" бир мавсумлик жамоа эмас. Про лига ўтган йилгидан қизиқарлироқ бўлади"  5 17:08Туанзебе, Балеба, Амад, Маҳрез... Африка Миллатлари Кубоги гуруҳ босқичи рамзий жамоаси  0 16:42"Леганес" аъзоси Лазизбек Мирзаев Ўзбекистонга қайтмоқда  8 16:20Қосимов Ироқ чемпионати 9-турининг рамзий жамоасидан жой олди  1 15:58Станислав Андреев бутсаларини михга илди  8 15:34Манба: Каннаваро Қатардаги машғулотларга кенгайтирилган таркибдан жой олган футболчиларни чақиради  3 15:05"Челси" раҳбарияти янги мураббий танлашда қайси тамойилга амал қилиши маълум  2 14:38Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!  13 14:10"Андижон" вингери "Бухоро"га ўтиши мумкин  6 13:42Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди  18 13:19Расман: Олег Зотеев "Локомотив"га қайтди  4 12:57ОКМК футболчиси Австралия клубига ўтди  4

Жиямуродовдан маҳорат сабоқлари Янгиликлар

Жиямуродовдан маҳорат сабоқлари

“Насаф” жамоаси муваффақиятларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган тажрибали ярим ҳимоячи Жаҳонгир Жиямуродов айни пайтда жароҳатларини даволаш билан овора.

Шунга қарамасдан у вақтини бекорга ўтказаётгани йўқ. Бўш вақтини ёш футболчилар орасида ўтказмоқда. Жумладан, Гулистон шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби маъмурияти ташаббуси билан ўтказилган маҳорат сабоқларига Ж.Жиямуродов таклиф этилди. Тадбир давомида у майдонда тўп билан муомала қилиш санъатини амалда кўрсатди. Шунингдек, ёш футболчиларнинг саволларига жавоб қайтарди ва ўзининг биринчи устозлари, миллионлар ўйинига қай тарзда кириб келгани, профессионал футболда эришган ютуқлари ҳақида гапириб берди. 

Яна бир янгилик. Куни кеча Ж.Жиямуродов оиласида янги меҳмон дунёга келди. Ўғил фарзандга Алиакбар дея исм қўйилди. Фурсатдан фойдаланиб Алиакбарга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз.






Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика