Жиру сўнгги 7 та ўйинда 7 та гол урди
16 дек 2020 08:58
Янгиликлар
Жиру сўнгги 7 та ўйинда 7 та гол урди
“Челси” АПЛ 13-тури доирасида сафарда “Вулверхэмптон”га 1:2 ҳисобида ютқазди.
“Челси”нинг ўйиндаги ягона голига Оливье Жиру муаллифлик қилди. Француз ҳужумчиси сўнгги 7 та ўйинда 7 та гол урди. Жирунинг “Челси” сафида жорий мавсум барча мусобақалардаги голлари сони эса 8 тага етди.
Жиру лондонликларнинг мавсумдаги энг яхши тўпурари номини Тимо Вернер билан бўлишиб турибди. Тимо ҳисобида ҳам барча мусобақаларда урилган 8 та гол мавжуд.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар