

Томонлар битимнинг сўнгги деталларини келишишмоқда, шундан сўнг тиббий кўрик муддати маълум бўлади.
Битим 1 миллион еврони ташкил этади, яна 1 млн "Челси" бонуслар кўринишида олиши мумкин.
Жиру ва "Милан" 2023 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекишади, унинг маоши йилига 4 млн еврони ташкил этади.
34 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум АПЛда 17та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.



