Жиру Мессидан кейин иккинчи бўлди ва у "Челси"нинг еврокубоклардаги рекордини ўрнатди

Eldor Akmurzayev
19 апр 2019
«Челси» ҳужумчиси Оливье Жиру Европа лигасининг чорак финал жавоб учрашуви доирасидаги «Славия»га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида рақиб дарвозасини ишғол этди.

Мазкур аниқ зарба туфайли ҳужумчининг мусобақадаги голлари сони 10тага етди ва у тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олди. Жорий мавсум еврокубокларда Жирудан олдинроқ, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 10та гол урганди. 

Қайд этиш жоизки, 32 ёшли франциялик хужумчи "Челси" тарихида еврокубокларнинг бир мавсумида энг кўп гол урган футболчи сифатида клуб рекордини ўрнатди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia