

"Англияга қарши ўйинда ҳимояда ишончли ўйнашимиз ва ҳужумни унутиб қўймаслигимиз керак. Англия – стандарт ҳолатларда жуда хавфли жамоа. Уларда ажойиб футболчилар бор.
Стоунз ва Магуайрга қарши ўйин? Бу қийин, жисмоний жиҳатдан машаққатли ва шиддатли тўқнашув бўлади. Бу йигитлар билан кўп рўбарў келганман, гоҳ ютқазганман, гоҳида ғалаба қозонганман. Бир-биримизни яхши биламиз, аммо деталлар ҳаммасини ҳал қилади. Уларга нафақат мен, балки бутун Франция терма жамоаси қарши чиқади. Мен улар билан ўйинни ва Англия жамоасини қайта кашф қилишни интизорлик билан кутяпман. Ажойиб ўйин бўлади, лекин асосийси – ғалаба", – деди Жиру.



