

"У жуда ҳурматли инсон эди. Футбол учун жуда кўп иш қилди, "Милан"ни Европанинг топ-жамоасига айлантирди. Менимча, у афсонавий шахс", – деди Жиру.
Берлускони 12 июнь куни 87 ёшида Миландаги "Сан-Раффаэле" касалхонасида вафот этгани маълум бўлди.
Берлускони 1986 йилдан 2016 йилгача "Милан" эгаси бўлган. Италиялик мутахассис 2018 йилнинг сентябрида "Монца"ни сотиб олган эди.



