Жилардино "Женоа" бош мураббийи этиб тайинланди

Sherzod Nurmatov
28 дек 2022
Клуб B Серияда 3-ўринни эгаллаб турибди.

Альберто Жилардино "Женоа" бош мураббийи сифатида иш бошлади.

Бунгача 40 ёшли италиялик генуяликлар бош мураббийи вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётганди. 

"Женоа" Жилардино қўл остида 4 ўйинда 10 очко жамғарган ва 19 турдан кейин B Серия жадвалида пешқадам "Фрозиноне"дан 6 очко ортда қолган ҳолда 3-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жилардино май ойида ўзбек футболининг 110 йиллик тадбирлари доирасида А Серия афсоналари билан биргаликда Ўзбекистонга келган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: genoacfc.it