

"Football Italia" хабарига кўра, томонлар 1 йиллик шартномага имзо чекди. Айни дамда клуб D Серия ўйинларида қатнашмоқда.
Жилардино 2018 йили футболчилик фаолиятини якунлаганди. Шу кунга қадар у 2 клубда ишлади, бироқ иккисида ҳам фаолияти узоққа чўзилмади.
Италияда мавсум 19 сентябрь куни старт олиши режалаштирилган.



