Жейми Варди бир ойга сафдан чиққан бўлиши мумкин

Narzulla Saydullayev
30 дек 2021
Бу ҳақида жамоа бош мураббийи маълум қилди.

"Лестер" клуби ҳужумчиси Жейми Варди жароҳат сабаб яқин бир ой муддатни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақида "Лестер" устози Брендан Роджерс хабар берди.

"Жейми ҳафта охирида майдонга туша олмайди.  Жеймс Мэддисон эса тайёр бўлиши мумкин. Вардига келсак, у кейинги уч-тўрт ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин. Текширувлар унинг сонида жароҳат борлигини кўрсатди", -дейди Брендан Роджерс.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Reuters