Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"
01 окт 12:38
Янгиликлар
Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"
Жейми Каррагер Флориан Виртцни "Ливерпуль" таркибидан чиқаришни таклиф қилди.
Арне Слот мураббийлигидаги жамоа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида "Галатасарой"га (0:1) ютқазди. Мерсисайдликлар ярим ҳимоячиси Флориан Виртц бу мавсумда тўққизта ўйинда битта голда иштирок этди.
"Ҳозир жамоада мувозанат борлигига ишонмайман. Бу маънода Флориан Виртц алоҳида ажралиб туради.
У формада эмас. Флориан янги лигага ўтган ёш йигит. "Ливерпуль" футболчиси сифатида мослашиш учун унда кўп вақт бор. Лекин ҳозир уни асосий таркибдан чиқариш керак, токи "Ливерпуль" ўтган мавсумдаги ҳолатига қайтиб, кейин олдинга интилиб, ишонч тўплаб, мудофаани мустаҳкамласин. Ҳозир бу тартибсизлик. Гап ютқазиш ёки мағлубиятларда эмас. Бу биринчи ўйиндан бошлаб давом этмоқда," – деди "Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар