

28 ёшли ивуарлик футболчи учун Хитой клуби 15 миллион евро тўлайди. Яна 3 миллион турли бонуслар орқали тўланади.
Кейинги ҳафта Жервиньо Хитойга бориб сўнгги расмиятчиликларни амалга оширади. Олдинроқ футболчининг «Жиангсу Сейнти»даги маоши йилига 8 миллион евро бўлиши хабар қилинганди.



