Жермейн Дефо АПЛнинг афсонавий ўйинчилари қаторига кирди ФОТО

Tolibjon Qosimov
16 сен 2017
Кеча тунда Англия Премьер-лигасининг 5-турига старт берилди.

Турни бошлаб берган баҳсда "Борнмут" клуби "Брайтон"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда мезбонларга ғалаба келтирган голни 73 дақиқада Жермейн Дефо киритди. Шу тариқа, Дефо АПЛда 17 ва ундан кўп мавсумда гол уришнинг уддасидан чиққан афсонавий футболчилар орасидан жой олди.

Англия Премьер-лигасида 17 ва ундан кўп мавсумда гол уришни уддалаган футболчилар:

Райан Гиггз - 21 мавсум
Пол Скоулз - 19 мавсум
Фрэнк Лэмпард - 18 мавсум
Жон Терри - 17 мавсум
Жермейн Дефо - 17 мавсум


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia