

"Ушбу стадионда ўйнаш ҳар доим қийин бўлиб келган. Ўйин бошидан рақиб кучли босим қилди ва жисмонан яхшироқ эди. Иккинчи бўлимда эса, улар бироз чарчаб қолишди.
Охир-оқибат шундай натижа бўлди. Мавсум охирида ютқазгандан кўра, ҳозирги мағлубият яхшироқ. Мағлубиятга сабаб сифатида мавсумолди тайёргарлик пайтида келиб қўшилган янги ўйинчиларни айтиш мумкин. Баъзида тайёр бўласан, лекин ҳаммаси кутилганидек бўлмайди", - дейди Пике.




