Жерар Пике: «Барселона» «Реал»дан кучсиз эканлигини тан оламан»

Narzulla Saydullayev
17 авг 2017
«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике «Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:2, биринчи ўйин – 1:3) ўз фикрларини билдирди.

«Мавсум ҳали узоқ давом этади, кучайиш керак. Аммо «Барселона»даги 9 йилимдан сўнг ҳозир «Реал»дан кучсиз эканлигимизни тан оламан. Ҳа, ўтган мавсум улар ЕЧЛни ютишди, аммо биз уларни Мадридда мағлуб этгандик.

Жамоа ва клуб сифатида оғир дамларни бошдан кечираяпмиз. Олдинга интилишимиз лозим. Мағлубиятни қабул қилиш ва «Реал» кучлилигини тан олиш керак», – дейди Пике.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com