"Женоа" ярим ҳимоячиси клуб билан шартномасини узайтирди

Alisher
19 июл 2021, 13:28
36 ёшли швейцариялик ярим ҳимоячи Валон Бехрами "Женоа" билан шартномасини 2022 йилга қадар узайтирди.

Бу ҳақда клуб расмий матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бехрами бунга қадар "Лацио", "Наполи", "Вест Хэм", "Фиорентина", "Уотфорд", "Удинезе" ва бошқа клубларда ўйнаган.

Футболчи Швейцария терма жамоаси таркибида 83та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: facebook.com/genoaCFCofficial