"Женоа" тўпурари "Интер"га ўтишга рози бўлди

Narzulla Saydullayev
24 мар 2024
Альберт Гудмундссон "Интер"га ўтишни истамоқда.

"TuttoMercatoWeb" хабарига кўра, "Женоа" ҳужумчиси "Интер"га ўтишга рози бўлган. "Россонери"дан ташқари исландияликка "Тоттенхэм" томонидан ҳам қизиқишлар бўлганди. Бироқ Гудмунссон Италия чемпионатидан кетишни истамаган.

Манбада айтилишича, "Женоа" тўпурарини 30 млн еврога баҳолаган. Агарда "Женоа" нархни туширмаса, "Интер" футболчини ижарага олмоқчию

Ушбу мавсумда 26 ёшли ҳужумчи 27 ўйинда майдонга тушиб, 10 гол ва 3 ассист қайд этди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: TuttoMercatoWeb