UZ

Сўнгги янгиликлар

23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  312 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  9 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  27 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  6 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  27 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  405 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7

Жэксон Ирвайн: "Ўзбекистоннинг ҳозирги таркиби биз Осиё кубоги-2019да тўқнаш келган таркибдан кучлироқ" Янгиликлар

Жэксон Ирвайн: "Ўзбекистоннинг ҳозирги таркиби биз Осиё кубоги-2019да тўқнаш келган таркибдан кучлироқ"

Австралия терма жамоаси футболчиси ва Осиё кубоги тўпурарларидан бири Жэксон Ирвайн championat.asia сайтига интервью берди.

- Салом Жэксон. Жамоанг кейинги босқичга йўл олгани билан табриклайман. Австралиянинг мусобақадаги мақсадлари қандай?

- Бизнинг асосий миссиямиз иложи борича узоқроқда бориш. Бир неча йил аввал ушбу мусобақада чемпион бўлган эдик. Яна бир бор ўша ишни такрорлашни мақсад қилганмиз. Эндигина иккинчи учрашувни ўтказдик. Буёғига рақиблар қийинлашиб бораверади.

- Австралия терма жамоасидан ташқари яна қайси терма жамоалар ушбу мусобақада ғолиб бўлиш учун даъвогар сенинг фикрингча?

- Осиёда минтақасида Жанубий Корея, Япония, Эрон, Саудия Арабистони каби катта жамоалар бор. Ушбу мусобақада ғолиб бўлиш учун уларни мағлуб этишимиз керак.

- Гуруҳ босқичидаги сўнги учрашув Ўзбекистон терма жамоасига қарши кечади. Кейинги рақиб ҳақида нималар дея оласан?

- Ўзбекистон терма жамоаси билан 2019 йилги Осиё кубогида ҳам тўқнаш келган эдик. Жуда қийин учрашув бўлганди, 120 дақиқа ва пенальтилар серияси. Ҳозирги кунда Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби янада кучайган. Жамоангизда техник ва жисмоний тарафлама кучли авлод етишиб чиқди. Ўзбекистонга қарши учрашув Сурия ва Ҳиндистонга қарши кечган учрашувлардан анча қийинроқ бўлиши аниқ.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика