UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42"Бавария"нинг асосий футболчиси "Реал"га ўтишга розилик берди  0 10:15Тен Хаг мураббийликка қайтишга яқин (Фабрицио Романо)  1 09:47EЧЛ. 4-турдан сўнг чемпионлик учун даъвогарлар рейтинги янгиланди  0 09:20Роналду Рунининг Мессини ундан яхшироқ деган гапига жавоб қайтарди  12 08:52"Реал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  9 08:25УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  1 07:58Ла Лига жамоаси кетма-кет бешинчи ғалабасидан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни масхара қилди  1 07:30Суперлига. Бугун 28-турга старт берилади  10 03:02Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" 2-ғалабасини қўлга киритди, "Динамо" Киевдан 6та гол ва бошқа натижалар  0 02:57Европа лигаси. "Астон Вилла", "Рома", "Бетис"дан ишончли ғалабалар ва бошқа натижалар  0 02:00Азизбек Эримбетов: "Кейинги баҳсда биз олдингидан-да яхшироқ ўйин кўрсата оламиз деб ўйлайман"  3 01:38Абдусамад Саидов: "Мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажара олганимиз учун ғалаба қозондик деб ўйлайман"  1 01:10Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"  2 00:58Роналду: "Саудиядан кўра Испанияда гол уриш осонроқ"  31 00:34U17 ЖЧ. Бельгиядан 7, Португалиядан 6 гол, Осиё термаларидан муваффақиятсизликлар  0

ЖЧ саралаш олдидан. БАА отни қамчилаган кўринади Янгиликлар

ЖЧ саралаш олдидан. БАА отни қамчилаган кўринади

5 март куни сайтимизда ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган КХДР (Шимолий Корея) - БАА учрашуви Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши ҳақида хабар чиқди.

КХДР терма жамоаси шу пайтгача уй ўйинларини Лаосда ўтказиб келаётганди. Хусусан бу жамоа учинчи босқичдаги уй учрашувларида Қатар билан 2:2 қайд этиб, Эронга 2:3, Ўзбекистонга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Энди бўлса, Шимолий Корея терма жамоаси 25 март куни БАА билан ўйинни Саудия Арабистонида ўтказади. Учрашув Ар Риёддаги "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд" стадионида бўлиб ўтади. Унгача Шимолий Корея 20 март куни Доҳада Қатар меҳмони бўлади.




Биз учун КХДР терма жамоасининг кимлар билан ўйини қизиқ эмас, аммо навбатдаги уй учрашувини "кутилмаганда" Саудия Арабистонига кўчиргани ғалати. Саралашнинг нафақат учинчи, балки иккинчи босқич уй ўйинларини ҳам Лаосда ўтказиб келган КХДР эндиликда Доҳадаги баҳсдан сўнг тўғри Саудияга парвоз қилади. Ва кўпчилик бунда БААнинг қўли борлигини билдирмоқда.

Гуруҳдан 2та жамоа тўғридан тўғри Жаҳон чемпионатига чиқишини ҳамда Эрон бир, биз эса иккинчи ўринда бораётганимизни ҳисобга олсак, шу ўринни бой бериб қўймаслик учун ниҳоятда эҳтиёт бўлишимиз шарт. Чунки биз 13 очко тўплаган бўлсак, ортдан 10 очко билан БАА қувиб келмоқда ва бу ўринда бизнинг асосий рақобатчимиз БАА терма жамоаси бўлади.

Эрон майли, пешқадамликни бермасин, биздан бошқа ҳамма ўйинларни ютсин, БААни ҳам, Қатарни ҳам мағлуб этсин. Лекин бизнинг олдимиздаги бирламчи вазифа БААни ўтказиб юбормаслик бўлиб қолади. Бунинг учун ўз ўйинларимизда ғалаба қозонишимиз керак.

КХДР - БАА учрашувининг Лаосдан Саудияга кўчирилиши, БААга устунлик беради. Унгача бу жамоа Теҳронда Эрон меҳмони бўлади ва шундан сўнг Ар Риёдга йўл олади. Яъни, БАА терма жамоаси март ойидаги ҳар иккала баҳсни сафарда ўтказади.

Биз эса аввалига Тошкентда Қирғизистон билан ўйнаймиз ва шундан кейин Эронга учиб кетамиз. Беш кун оралиғида жуда қийин иккита турни ўтказамиз. Бу ўйинлар янги бош мураббий Тимур Кападзега ҳам босим юклаши табиий. Хавотирга солаётгани эса КХДР - БАА учрашувининг бошқа жойга кўчирилиши ва бунда БААнинг қўли бор-йўқлиги.




Эътиборлиси, 5 июнь куни КХДР уйда Қирғизистон билан ўйнаши керак, лекин бу учрашув қаерда бўлиб ўтиши ҳали эълон қилинмаган. Балки ОФК ўйинни яна Лаосга кўчирар. Яна бир маълумот шуки, ўтган йил ЎФА ҳам КХДР билан баҳсни Саудия Арабистонига кўчириш борасида мурожаат қилган, бироқ бу мурожаат рад этилганди. Энди бўлса, негадир КХДР - БАА учрашуви Ар Риёдда ўтказилишига ҳеч қандай муаммо кўринмаяпти.

Хўш, бу ўзгариш хавотирга сабаб бўладими? Бир томондан ҳа, бир томондан йўқ. "Ҳа" дейишимизнинг боиси буёғига ҳар бир ўйин чемпионликка тенг, ҳар бир очко қадрли. Маррага яқин келганда кўп жамоалар турли вариантларни синаб кўришга ҳаракат қилади. Жумладан, БАА ҳам қулай вазиятни бой беришни истамайди ва имконият бор экан охиригача курашади.

"Йўқ" дейиш учун эса биз ўйинларимизни ютишимиз керак. Тамом, вассалом. Шунда рақибларимизнинг қаерда ўйнаши биз учун аҳамиятсиз бўлиб қолади. Мана шу қолган тўртта турни чиройли ўтказиб олсак бўлгани, қарабсизки, Жаҳон чемпионатидамиз. Яъни бошқа воқеаларга чалғиб қолмасдан фақат ўз ўйинимизни ўйлашимиз ва ижобий натижа устида бош қотиришимиз даркор. Энг муҳими, қоқилмаслик керак. Математикани аралаштирмай мундиалга борайлик биз ҳам. Халқ бир маза қилсин.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика