

Эътиборлиси, ушбу рамзий терма жамоага Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки футболчиси киритилди. Булар ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов ва ягона гол муаллифи Отабек Шукуров. Бундан ташқари кеча КХДРни 1:0 ҳисобида мағлуб этган Қирғизистон терма жамоасидан икки ҳимоячи Валерий Кичик ва гол муаллифи Кристиан Браузман ҳам рамзий терма жамоадан жой олишди.

Маълумот учун,
1-турда Жалолиддин Машарипов,
2-турда Ҳусниддин Алиқулов ва Элдор Шомуродов,
3-турда Ҳусниддин Алиқулов рамзий терма жамоага киришган эди.



