ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ва Жанубий Корея ғалаба қозона олмади
25 мар 18:13
Янгиликлар
ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ва Жанубий Корея ғалаба қозона олмади
Осиё қитъасида ЖЧ-2026 саралаши 8-тур баҳсларига старт берилди.
"B" гуруҳида пешқадам бўлиб турган Жанубий Корея ўз майдонида Иорданияни мағлуб эта олмади - 1:1.
8-тур. 25 март
Жанубий Корея - Иордания 1:1
Голлар: Ли Жаэ Сунг 5 - Маҳмуд Ал Марди 30.
23:15 - Фаластин - Ироқ
23:15 - Кувайт - Уммон

"C" гуруҳида эса ўтган тур мундиал йўлланмасини ҳал қилиб бўлган Япония ўз майдонида Саудия Арабистонини қабул қилди. Учрашувда ҳисоб очилмади. Учинчи ўриндаги араблар муҳим 2 очкони йўқотишди. Бундан сафарда Хитойни 2:0 ҳисобида таслим қилган Австралия фойдаланиб қолди.
8-тур. 25 март
Япония - Саудия Арабистони 0:0
Хитой - Австралия 0:2
Голлар: Жексон Ирвин 16, Нишан Велупиллай 29.
18:45 - Индонезия Баҳрайн

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар