

Бугун ана шу қарама-қаршилик олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда ОФК вакиллари ва маҳаллий ташкилий қўмита томонидан иштирокчиларга ўйинга оид бир қатор масалалар, хусусан, маркетинг, тиббиёт ва хавфсизлик йўналишлари юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.
Ана шу учрашув якунида Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ўйнаши маълум бўлди. Қўшниларимиз эса эртага яшил либосда тўп тепишади.






