ЖЧ-2026 саралаши. Тухелнинг дебютида Англия Албанияни ишончли ҳисобда мағлуб қилди
Mirjalol Normatov
22 мар 2025
ЖЧ-2026 саралаши 1-тури доирасидаги Англия - Албания учрашуви якунига етди.
Ушбу учрашувда инглизлар Майлз Льюис-Скелли ҳамда Харри Кейннинг голлари эвазига ғалабага эришди. Бу Томас Тухелнинг Англия термаси бошқарувидаги илк ўйини бўлди.