UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  0 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  3 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  1 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  3 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  5 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5

ЖЧ-2026 саралаши. Агар БАА билан очколар тенг бўлиб қолса, нима бўлади? Янгиликлар

ЖЧ-2026 саралаши. Агар БАА билан очколар тенг бўлиб қолса, нима бўлади?

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистон билан бўладиган ўйинга тайёргарликни бошлади.

Бу босқичда яна 4 та ўйин қолди. Март ойида иккита ва июнь ойида иккита:

20 март Қирғизистон (уйда)
25 март Эрон (сафарда)
5 июнь БАА (сафарда)
10 июнь Қатар (уйда)

Айни пайтда гуруҳдаги ҳолат мана бундай:




Яъни БАА билан фарқимиз 3 очко. Агар гуруҳ босқичи охирида очколар тенг бўлиб қолса биринчи навбатда ТЎПЛАР ФАРҚИга қаралади. Ҳозир БААда +8, Ўзбекистонда +3. Яъни мободо охирида очколаримиз тенг бўлиб қолса биз пастроқда бўламиз. Шундай экан аввало БААда кўпроқ очко жамғаришимиз зарур, агар очколаримиз тенг бўлиб қолса ҳам рақибларни йирикроқ ҳисобда ютишимиз керак.

Яна бир ҳолат. Тасаввур қиламиз, 20 март куни Ўзбекистон ҳам, Эрон ҳам ўз ўйинларини ғалаба билан тугатишди. Шунда 25 март кунги ўзаро баҳсдаги дуранг натижа Эронни муддатдан аввал Жаҳон чемпионатига олиб чиқади. Теҳрондаги эҳтимолий бу дуранг эса Ўзбекистон учун ҳам жуда муҳим бўлади. Яъни будай ҳолатда охирги иккита баҳсдан олдин БАА билан фарқимиз 4 очкони ташкил этади.

Сизнингча Ўзбекистон бўлажак 4 та ўйиндан неча очко олади?

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика