ЖЧ-2026. Драмага айланган ўйинда Аргентина Кабо-Вердени қийинчилик билан енгиб, нимчорак финалга йўл олди

4 июл 2026, 05:45
ЖЧ-2026 1/16 финалдан ўрин олган Аргентина - Кабо-Верде баҳси бўлиб ўтди.

Аргентина - Кабо-Верде 3:2 (ТУГАДИ)

Гол: Лионель Месси 29, 1:0, Ларос Дуарте 59, 1:1, Лисандро Мартинес 92, 2:1, Лопес Кабраль 103, 2:2, Кристиан Ромеро 110, 3:2

Аргентина: Эмилиано Мартинес, Науэль Молина, Кристиан Ромеро, Лисандро Мартинес, Факундо Медина, Родриго Де Пауль, Алексис Мак Аллистер, Энцо Фернандес, Тьяго Альмада Лионель Месси, Лаутаро Мартинес

Кабо-Верде: Жозимар Диас Возинья, Сидней Лопеш Кабрал, Дерик Боржес, Роберто Лопес, Сидни Морейра, Кевин Пина, Жоване Кабрал, Дерой Дуарте, Ларос Дуарте, Роча Мендеш, Нуно Да Кошта.

1783125357354.jpg

Учрашув якунланди.

120+3. Кабо-Верде бурчак тўпи ишлади.

120. 3 дақиқа қўшиб берилди.

118. Ўйин Аргентина жарима майдончаси атрофида кечмоқда.

115. ЗАРБА. Лопес Кабралнинг жуда кучли ва айланма зарбасини Мартинес қийинчилик билан қайтарди.

115. Кабо-Верде жарима зарбасини ишлади.

113. Ўйин тугашига 7 дақиқа қолди. Кабо-Вердедан ирода кўрамизми?

110. ГОЛ. Аргентина ҳисобда олдинга чиқиб олди, 3:2. Кристиан Ромеро гол муаллифи!

Иккинчи экстра-тайм бошланди.

105. Биринчи экстра-тайм якунланди.

103. ГОЛ. Бу қандай жамоа бўлдия Кабо-Верде. Икки маротаба ҳам ҳисобда ортда бориб тенглаштиряпти. Лопес Кабраль кучли ва аниқ зарба билан тўпни дарвозага михлаб қўйди, 2:2

100. Энди африкаликлар ҳам олдинга ўтмоқда. Босимни оширяпти.

92. ГОЛ. Аргентина экстра-таймни гол билан бошлади. Лисандро Мартинес жуда совуққон тарзда Возинья дарвозасига йўл топди.

Биринчи экстра-тайм бошланди.

Учрашувнинг асосий бўлимлари якунланди. Навбат экстра-таймларга!

90+4. Возинья бугун Мессига имконият бераётгани йўқ. Жарима зарбасини Возинья қайтарди.

90+3. Аргентина жуда қулай нуқтада жарима зарбаси ишлади. Мессида ажойиб имконият бор.

90. ЗАРБА. Паредеснинг зарбасини Возинья ушлаб олди.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

87. ЗАРБА. Мак Аллистернинг зарбаси хавфли чиқди.

86. ЎЗГАРИШ. Аргентина, Факундо Медина ўрнига Николас Тальяфико тушди.

84. ЎЗГАРИШ. Аргентина, Де Пауль ўрнига Леандро Паредес тушди.

81. УУХ. Кабо-Верде ҳимоячиси тўпни дарвозага кириб кетаётган пайтда қайтариб қолди. Автогол бўлиши ҳам мумкин эди.

80. ЎЗГАРИШ. Кабо-Верде, Роча Мендеш ўрнига Вилли Самеду, Жоване Кабраль ўрнига Хелио Варела тушди.

73. Сув ичиб олиш учун танаффус.

68. ОГОҲЛАНТИРИШ. Кевин Ленини, Кабо-Верде

68. ЎЗГАРИШ. Кабо-Верде, Ларос Дуарте ўрнига Жамиро Монтеиро, Нуну Да Кошта ўрнига Даилон Ливременто тушди.

64. ЎЗГАРИШ. Аргентина, Лаутаро Мартинес ўрнига Хулиан Альварес, Тьяго Альмада ўрнига Нико Гонсалес тушди.

63. ЗАРБАА. Мессининг жарима майдончаси ичига кириб бориб берган зарбасини Возинья қайтарди.

59. ГОЛ. Кабо-Верде ўйинда ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Ларос Дуарте жамоасининг ўйиндаги илк гол муаллифига айланди. Аргентина анча хотиржамликка берилиб қолганди. Кабо-Верде ҳамманинг тушига кириб чиқади шекилли!

55. Возинья Мессини ҳам алдамоқчи бўлди. Тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

53. СЕЙВ. Эмилиано Мартинес жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

48. Кабо-Верде иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда бошлади.

Иккинчи бўлимга старт берилди.

1783116886943.jpg

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. ЗАРБА. Энзо Фернандеснинг зарбасини рақиб посбони Возинья қайтарди.

38. Ўйин аргентиналиклар назоратида сақланиб турибди. Улар тўлиқ куч билан ўйнаётгани йўқ.

33. Бу Мессининг терма жамоадаги 124 голи бўлди.

29. ГОЛ. Аргентина учрашувда ҳисобни очди. Мартинеснинг жарима майдончаси ичига етказиб берган узатмасини Месси голга айлантирди. Кабо-Верде дарвозаси ниҳоят ишғол қилинди.

24. Сув ичиб олиш учун танаффус!

17. Жарима зарбаси ноаниқ ижро этилди.

15. ЗАРБА. Месси ўйиндаги илк зарбасини йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

7. Кабо-Верденинг илк юриши зарба билан якунланди. Мартинес кучсиз зарбани ушлаб олди.

3. Устунлик Мессининг жамоадошларида. Улар тўп билан жуда фаол ҳаракат қилмоқда.

1783116796819.jpg

Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›