UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  1 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  4 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  2 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  10 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  13 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  0 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  4 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  14 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  15 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  10 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  10 03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  2 02:55ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  128

ЖЧ-2022. Хорватия Канада устидан иродали ғалабага эришган ҳолда ўз гуруҳида етакчига айланди, шимолий америкаликлар эса турнир билан хайрлашишди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Хорватия Канада устидан иродали ғалабага эришган ҳолда ўз гуруҳида етакчига айланди, шимолий америкаликлар эса турнир билан хайрлашишди

ЖЧ-2022 гуруҳ босқич 2-тур доирасидаги Хорватия – Канада ўйини бўлиб ўтди.

Хорватия – Канада 4:1

Голлар: Крамарич (36, 70), Ливая (44), Майер (90+4) – Дэвис (2)

Хорватия: Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Соса, Модрич, Ковачич, Брозович, Перишич, Крамарич, Ливая.

Канада: Борян, Ларейя, Витория, Миллер, Жонстон, Хатчинсон, Эуштакиу, Ларин, Дэвид, Бьюкенен, Дэвис.


Хорватия

Андрей Крамарич - 36', Марко Ливая - 44', Андрей Крамарич - 70', Ловро Майер - 90'

Чемпионат Мира. Группа F . 2-тур

27/11/2022, 21:00

1
:
4
Тугади

Канада

Альфонсо Дэвис - 2'

Стадион: Khalifa International Stadium, 44374 томошабин

Бош ҳакам: Andres Matonte

45'
90'
36'  Андрей Крамарич
36'  Иван Перишич
44'  Марко Ливая
44'  Йосип Юранович
56'  Деян Ловрен
60'  Марко Ливая (Бруно Петкович)
70'  Андрей Крамарич
70'  Иван Перишич
72'  Андрей Крамарич (Никола Влашич)
85'  Лука Модрич
86'  Иван Перишич (Мислав Оршич)
86'  Лука Модрич (Марио Пашалич)
86'  Матео Ковачич (Ловро Майер)
90'  Ловро Майер
90'  Мислав Оршич
2'  Альфонсо Дэвис
2'  Таджон Бучанан
46'  Кайл Ларин (Джонатан Осорио)
46'  Стивен Эуштакиу (Исмаэль Коне)
52'  Таджон Бучанан
62'  Ричи Ларея (Дэвид Хойлетт)
72'  Джонатан Дэвид (Лукас Даниэль Каваллини)
72'  Атиба Хутчинсон (Сэм Адекугбе)
85'  Камал Миллер



ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!


90+4. Сўнгги нуқта! Хорватия осонлик билан қарши ҳужумдан гол уриб кетмоқда. Гол муаллифи эса Майер, Оршичдан ассист!

90. Бош ҳакам иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берди, ўрганиб ҳам қолдик.

90. Оршич кутилганидек зарба бера олмади. У шеригининг пасидан сўнг жарима майдончаси яқинидан жуда оддий зарба йўллади.

88. Ўйиннинг сўнггида канадаликлар тўпга кўпроқ эгалик қилишмоқда, аммо энди Дэвис ва унинг шериклари қайтиши ўта қийин бўлади.


– сайтимиз фотографидан навбатдаги ижод наъмунаси.



81. Қатардан Толибжон Қосимовнинг маълум қилишича, стадионда бугунги ўйинга 44374 мухлис ташриф буюргани эълон қилинди.

78. Боряндан иккита сейв. Канадаликлар посбони жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Хорватия таркибида зарбаларга Перишич ва Брозович муаллифлик қилишди.

73. Канадада эса икки ўзгариш: Хатчинсон ўз ўрнини Адекугбега, Давид эса Каваллинига бўшатиб берди.

73. Хорватияда ўзгариш: дубль муаллифи Крамарич ўз ўрнини Влашичга бўшатиб берди.

70. ГООООЛ!! Перишичнинг қанотдан жарима майдончаси ичига узатган тўпини Крамарич рақиб дарвозасига йўллади. Бу вазиятда канадалик ўйинчилар жуда бўш ҳаракат қилишди.

68. Ўйин темпи кескин пасайди, жамоалардан "уйғониш"ларини кутиб қоламиз.


– Толибжон Қосимовдан навбатдаги суратлар. Кўпроқ суратларнинг Championat.Asia'нинг телеграм каналида кўришингиз мумкин.



63. Альфонсо Дэвис жарима зарбасида ўзини синаб кўрди, аммо унинг йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

62. Навбат Канадага: Хойлетт Ларейяни алмаштирди.

60. Хорватияда ўзгариш: Ливая майдонни тарк этди, Петкович уни алмаштирди.

56. Ловрен сариқ карточка олмоқда, ҳам кечикиб бўлса ҳам ҳимоячини жазолади.

56. Ажойиб сейв кўрсатиш вақти хорватияликлар посбони Ливаковичга келди. У Дэвиднинг зарбасини чиройли тарзда қайтарди.

54. Хорватия учинчи голга жуда яқин келди, аммо Боряннинг ажойиб сейви канадаликларни голдан сақлаб қолди.

52. Ўйиндан дастлабки сариқ карточка Канада термаси ўйинчиси Бьюкененга кўрсатилди.

49. Осорои! Захирадан майдонга тушган футболчи жарима майдончаси ташқарисидан жуда хавфли зарба берди, аммо унинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи таймга старт берилди!


– Иккинчи тайм олдидан Канадада ўзгариш: Осорио ва Коне майдонга тушди, улар мос равишда Ларин ва Эуштакиуни алмаштиришди.


– Ушбу ўйинда сайтимиз фотографи Толибжон Қосимов ишламоқда, бу эса унинг ижод наъмуналаридан бир нечтаси.



ТАНАФФУС


45+3. Хорватия ўйинни анча кучайтирди, жамоа учинчи голга қараб ошиқмоқда.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44. ГОООООООЛ!!! Ливаядан ажойиб гол. Унинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси рақиб дарвозасидан ўрин олди!

40. Эуштакиу жароҳат олганга ўхшайди. У майдонда ётибди ва шифокорларни кутмоқда.

36. Крамарич! Хорватиянинг позицион ҳужуми билан гол билан якунланмоқда! Ҳужумчи Перишичнинг ажойиб пасидан сўнг дарвозага яқин жойдан узоқ бурчакни мўлжалга олди.

35. Ливая! Хорватиялик ўйинчининг жарима майдончаси ичидан берган кучли зарбасини Ливакович қийинчилик билан бартараф этди. Хорватлар ҳужумларни анча кучайтиришди.

26. ГООООЛ! Йўқ, Крамаричнинг ажойиб голи ўйиндан ташқари ҳолат сабаб бекор қилинди.

22. Ливая ҳисобни тенглаштириши мумкин. Ҳужумчи дарвозабон қаршисида жуда ноқулай келган тўпни оёғини қўйишга улгурди. Аммо, унинг зарбаси оддий чиқди ва Ливакович осонлик билан тўпни эгаллаб олди.

21. Юрановичнинг оддий жойда тўп йўқотиши қимматга тушиши мумкин эди. Хорватлар бахтига "Бавария" ўйинчиси ҳужумни кескинлаштириш чоғида шеригига пас бера олмади.

18. Ҳозирча ўйинда фақатгина битта зарба кўрдик ва ўша ҳам голга айланди. Икки жамоа ҳам, айниқса Хорватия жонланиши керак.

13. Хорватия ҳужумларни бироз кучайтирди. Аммо, ҳозирча Далич шогирдлари шимолий америкаликларнинг голига реакция қила олишмаяпти.

9. Дэвис Ларинни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, аммо ҳакам кеч бўлсада ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

6. Дарҳақиқат! Бу Канаданинг Жаҳон чемпионати тарихидаги илк голи!

2. ГОООООООЛ!!! Альфонсо Дэвис ҳисобни очмоқда. У қанотдан жарима майдончаси ичига ташлаб берилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!



1. Ўйин бошланди!


– Давлатлар мадҳиялари янграмоқда.

– Барчага салом! Бугун сизлар билан ЖЧ-2022 "F" гуруҳи 2-тур доирасидаги Хорватия – Канада ўйинини биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика