

Учрашувда Усмон Тошев шогирдлари 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўйинда ҳисобни 3-дақиқадаёқ Муначеҳр Жалилов очган бўлса, 2-тайм бошида Алишер Жалилов орадаги фарқни оширди. Баҳс тугашига оз қолганида эса захирадан майдонга тушган Шаҳром Самиев гол уриб, натижани йирик кўринишга келтирди – 3:0!
Мазкур ғалабадан кейин Тожикистон очколари сонини 10 тага етказиб, “Ф” гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди. 12 очкога эга Япония эса гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Улар 2 та кам ўйин ўтказганини ҳам эслатиш жоиз.
Тожикистон – Монголия 3:0 (1:0, 2:0)
Душанбе марказий стадиони
Голлар: М.Жалилов 3 - 1:0, А.Жалилов 52 - 2:0, Самиев 87 - 3:0
Тожикистон – Ятимов, Сафаров, Эргашев, Ҳононов, Назаров, Умарбаев (Алижони, 85), Жўрабоев (Забиров, 85), М.Жалилов (Самиев, 78), Раҳимов (Давлатмир, 68), А.Жалилов, Турсунов





