

Ўзбекистон терма жамоаси 7 июнь куни Сингапур, 11 июнь куни Яман ва 15 май куни Саудия Арабистони билан ўйнайди. Ушбу ўйинларни томоша қилиш учун стадионга мухлислар кириши мумкин. Фақат мухлислар сони стадион сиғимининг 40 фоизидан ошмаслиги керак. Бундан ташқари стадионга кирмоқчи бўлган мухлислар Саудия Арабистони тан олган вакцина "AstraZeneca"ни қабул қилган бўлиши керак.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, Ар Риёд шаҳрига 20га яқин ўзбекистонлик мухлислар учиб боришади.



