UZ

Сўнгги янгиликлар

15:49САфарданинг бу сонида "Турон"! Азим Аҳмедовнинг аччиқ ҳақиқатлари  4 15:29А Серия. "Специя" - "Наполи". Асосий таркиблар маълум!  31 15:15"Музлаган майдонда ҳам шуғулланганмиз, "Турон"да бу муаммодан ҳалос бўлдик ёхуд Championat.asia`га раҳмат" — Бахтиёр Ашурматов билан Анталияда интервью  4 14:52Клопп: "Ўтган йилги 63 ўйин февраль ойида баҳона бўлмайди"  1 14:40"Сурхон" ҳам Туркияга етиб борди ва машғулотларни бошлади  1 14:14Черан хет-трик қилган, "Пахтакор" бешта гол урган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 13:54"Барселона" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзоламоқчи  7 13:33Фабио Каннаваро истеъфога чиқарилди  2 13:13"Нуньес дарвозага зарба бера олмайди, Салоҳ эса жамоадан миллион миль узоқда". Мерсон "Ливерпуль" ҳақида  6 12:49Кристоф Гальтье: "Месси ПСЖнинг етакчисига айланиб бўлди"  5 12:30Инзаги дербидан олдин: "Милан" яхши ҳолатда эмас, аммо улар амалдаги чемпион"  0 12:15Хави: "100 очко? 70 очко билан бўлса ҳам чемпион бўлишни истайман"  5 11:54Шон Дайч "Эвертон" футболчиларига бир қанча тақиқлар киритди  2 11:34МЮ 12 йилдан кейин ғалабали серия қайд этмоқда  9 11:17Мерсон: "Клопп энди нима қилишни ҳам билмаётган бўлса керак"  1

ЖЧ-2022. Аргентина пенальтилар сериясида Нидерландияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Аргентина пенальтилар сериясида Нидерландияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган Нидерландия – Аргентина учрашуви бошланди.

Нидерландия – Аргентина 2:2

Гол: 0:1 – 35 Молина, 0:2 – 73, пенальти Месси, 1:2 – 83 Вегорст, 2:2 – 90 Вегорст.

Нидерландия – Нопперт, Думфрис, ван Дейк, Аке, Тимбер, Блинд (де Йонг, 64), де Рон (Копмейнерс, 46), де Йонг, Депай (Вегорст, 78), Бергвейн (Бергейс, 46), Гакпо (Ланг, 113).

Аргентина – Мартинес, Молина (Монтьель, 105), Отаменди, Ромеро (Песселья, 78), Мартинес (Ди Мария, 112), Акунья (Тальяфико, 78), Де Поль (Паредес, 66), Мак Аллистер, Фернандес, Месси, Альварес (Мартинес, 82).

Огоҳлантиришлар: Тимбер (43), Акунья (43), Ромеро (45), Вегорст (45), Депай (76), Мартинес (76), Бергейс (88), Паредес (89), Месси (90), Отаменди (90), Бергвейн (90), Скалони (90), Монтьель (109), Песселья (112).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Аргентина ярим финалда!

Лаутаро - 3:4!

Люк де Йонг - 3:3!

Энцо - 2:3! Хато!

Вегорст - 2:3!

Монтьель - 1:3!

Копмейнерс - 1:2!

Паредес - 0:2!

Бергейс - 0:1! Яна дарвозабон маҳорати!

Месси - 0:1!

Ван Дейк - 0:0! Мартинес тўпни қайтарди!

Бошладик!

Тўртинчи бўлим якунланди. Навбат пенальтилар сериясига!

120. ЗАРБА! Энцонинг зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди!

119. ЗАРБА! Лаутаронинг чап оёқда йўллаган зарбасини Нопперт қайтарди.

115. ЗАРБА! Энцонинг зарбаси рекошет кўринишда дарвозага кириб кетишига бир баҳя қолди!

114. Лаутаронинг зарбасини Ван Дейк кўкраги билан қайтарди!

113. Люк де Йонг рақиб жарима майдонида икки бор зарба йўллашга муваффақ бўлди, аргентиналиклар бир амаллаб вазиятни бартараф этди.

110. Мессининг айланма тарзда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

107. Месси бурчак зарбасини амалга оширди, Нопперт тўпни қучоқлаб олди.

106. Тўртинчи бўлим бошланди.

Учинчи бўлим якунланди.

104. Хавфли вазият! Мессининг жаримадан узатмасини Отаменди дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

Сатирик чекиниш. Бироз аввал мана бу шоввоз майдонга югуриб чиқди, у ТВда намойиш этилмади.

99. Аргентина жарима майдони ёнида ўйин қоидаси бузилди. Яна бир хавфли стандарт содир бўлиши мумкин. Бироқ ижро яхши чиқмади.

94. Месси рақиб жарима майдонида қайчи услубида зарба бермоқчи эди, аммо рақиб ҳимоячилари бунга йўл бермади.

90. Учинчи бўлим бошланди.

Асосий вақт якунланди! Экстра-таймларга мурожаат қиламиз.

90+11. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Нидерландия ҳисобни тенглаштирди! Захирадан майдонга тушган Вегорстдан дубль!

90+6. Нидерландия кетма-кет ҳужумлар ташкил этмоқда. 

90+2. Нидерландияда хавфли стандарт юзага келди, аммо тўп жонли девордан қайтди.

90. Иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берилди.

90. Футболчилар ўртасида кичик жанжал юзага келди, Паредес огоҳлантирилди.

88. Мессига нисбатан қўполлик, Бергуисга эса сариқ карточка кўрсатилди.

85. ЗАРБА! Нидерланлиялик футболчининг кучли зарбаси дарвозанинг ён томонига бориб тегди.

83. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Нидерландия ҳисобни қисқартирди! Вегорст қанотдан оширилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

81. Паредес Гакпони "чопди". Жарима зарбаси.

77. Депай рақиб жарима майдонида йиқилди, аммо ҳакам бу ҳаракат пенальтига арзимаслигини таъкидлади.

73. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Месси пенальтини аниқ ижро этиб, ҳисобдаги фарқни оширди!

71. Пенальти! Акуньяни Дюмфрис йиқитди ҳамда ҳакам 11 метрли нуқтага ишорақ қилди.

71. Энцо Молинани олдинга бошлади, сўнгги лаҳзада Ван Дейк хавфни бартараф этди.

68. Нидерландиянинг ҳужумларида боғлиқлик, якун кўзга ташланмаяпти.

63. ЗАРБА! Мессининг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

62. Месси йиқитилди. Хавфли стандарт юзага келди.

59. Аргентинада ажойиб қарши ҳужум ташкил этилганди, бироқ америкаликлар унумли фойдалана олишмади.

55. Месси нафақат оёқ, балки қўл билан ҳам чиройли ўйнай олишини исботлади. Фақат Марадонага ўхшаб гол урмагани қолди.

Бугунги баҳсни кимдир телевизор қаршисида кузатаётган бўлса, кимдир жонли гувоҳига айланмоқда.

50. Гакпо қанотдан олдинга борди ва ичкарига тўпни узатди, аммо Мартинес тўпни ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

45. Яна стандарт. Яна узатма. Бу сафар Мартинес тўпни эгаллаб олди.

43. Нидерландияда яна бир жарима зарбаси ижро этилди. Аммо яна тўп қайтарилди.

41. Нидерландияда стандарт вазият юзага келди. Узатмадан сўнг ҳужумда қоида бузилди.

40. Месси ўнг оёқда зарба йўллади, Нопперт тўпни эгаллаб олди.

38. Де Поуль бошидан жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

35. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Молинааааа Мессининг заргарона узатмасини ажойиб тарзда якунлади!

33. ЗАРБА! Де Полнинг зарбасининг тезлиги қорда юрган машинаники сингари бўлди.

31. Ҳакамнинг дастлабки сариқ карточкасини Аргентина мураббийи қабул қилиб олди.

28. Гапко сўнгги дақиқаларда жуда кўп кўзга ташланмоқда, жумладан, 3-4 дақиқа ичида икки бор қўполлик ишлатди.

24. ЗАРБА! Депайнинг пасидан сўнг Бергвейн чап оёқда нақадар беўхшов зарба йўллаш мумкинлигини намойиш этди.

22. Мессининг дастлабки зарбаси арзонроқ чипта сотиб олган томошабинлар томон йўналтирилди. 

21. Депай тўпни тепай деганда Отаменди тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

19. Учрашув бош ҳаками захирадаги Ди Марияни ёнига чақириб, "Братишка, ақл ўргатма менга", деган маънода бир нималар деб огоҳлантирди.

17. Майдон марказида тўп учун жиддий кураш кечмоқда. Кимнингдир ўз тилида "Вой оёғим" қабилидаги жумласи қулоққа чалинди. 

14. Бергвейнга нисбатан қўполлик ишлатилди. Ҳакам аргентиналик футболчини қаршисига чорлаб, "Бўтам, эҳтиёт бўлиб ўйна. Акс ҳолда учрашувни кийиниш хонасида давом эттирасан", дея танбеҳ берди.

11. Месси Акуньяни чап қанотдан олдинга чорлади, аммо ярим ҳимоячининг қайта паси ачинарли бўлди.

8. Акунья нидерландиялик мухлисларининг юрагини ушлайдиган ҳаракат амалаг оширди. Агар унинг пасини рақиб футболчиси эгаллаб олганда, вазият европаликлар учун яхшилик билан тугамасди.

4. Гакпо ва Энцо очиқ жой учун курашда калла уриштиришди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

2. Аргентина ҳужум ташкил этди. Акуньянинг чап қанотдан узатмасини нидерланд ҳимоячилари қайтарди.

1. Учрашув бошланди. Нидерландия лоларанг, Аргентина кўк-оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Учрашув давомида эсноқ тутиб, тушлар мамлакатига равона бўлмаслигинингиз учун Қатардан Толибжон Қосимов футболга жозиба бағишлайдиган суратлардан тақдим этиб боради.

Саломим сўлим-сўлим, ноутбукда ўнг қўлим. Ассалому алайкум, уйқубилмас футбол шинавандалари! Бироз аввал мусобақада фаворит сифатида кўрилаётган жамоалардан бирига аэропорт билетларини топширдик, бугун яна бир гранд жамоа ўз уйига равона бўлади.

Рейтинг: +38   

Фикрлар

+34   
10 дек 02:58:58
Soccerland777
Месси яна Man of the Match! Аргентина қизиқтириб, қизиқтириб ютиб қўйди!!! Ўйиндаям интрига, пенальтилардаям интрига!
+29   
10 дек 02:59:39
Pedri_16
uxlash endi antiMessichilar senlar kutgan voqea bumadi
+25   
10 дек 03:00:32
Eric_Lamela
Messi va Argentinani mundialni tark etishini kuzatmoqchi bolganlarga Argentinadan salomlar
+23   
10 дек 02:57:28
Ma'rufjon Xalilov
Аргентинаку бир амаллади Бразилия эса уйига кетди. Шунақа таркиб шунақа ўйинчилар билан ўзини бошига ўзи муаммо орттириш учун Скалони ва Тите бўлиш керак.
+21   
10 дек 03:00:01
F12
Realmadridnomberwon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
dadasini 80 minut maqtaganlar qanisilar
Xaxaxa ertalabdan bayram qmasli kere edi 120 minut kutb kyn yozsez yarashadi
+19   
10 дек 03:01:09
Nursacce
Davrani kengroq olinglar Messichilar ôynasin! Barcha Argentina muxlislarini galaba bilan tabriklayman! Bir xil muxlislarga sabr tilayman!!!
+19   
10 дек 00:57:57
Joxa
"Maydondan tashqarida Messi maktab bolasidek ko'rinishi mumkin. Lekin u maydonda bo'lganda boshqalar maktab bolasiga aylanadi!" Messi haqida aytilgan eng yaxshi tarif manimcha shu!
+19   
10 дек 00:39:03
Barcelona nomer 1
Месси барибир номер 1 пасни кара олга Аргентина
+18   
10 дек 01:36:08
Mиллиaрдeр
Иккала уйинни энг яхши футболчилари аник. Месси ва Модрич)))
+17   
10 дек 03:01:35
немо
Аргентина чемпионлик сари яна бир қадам ташлади, антимессичилар сийиб кеб ухланглар... Аргетинта чемпион бўлади
+17   
10 дек 03:00:18
Shakespeare
Antimessichilardiki qonab ketdi. Bo'ldi uxlanglar ko't bo'ldinglar
+15   
10 дек 00:38:59
VOLSHEBNIK.BARSA
Messijondan super pas
+14   
10 дек 03:10:44
Abdulaziz 5
Хайрли тун хаммага ! Фредга хам хайрли тун
+14   
10 дек 03:02:18
Che Guevara
Nederlandiya senga katta rahmat. 2 marta o'rnimdan turib, qaytib oxirigacha tomosha qildirganing uchun rahmat. Argentina chempion bo'lsa, Saudiyaliklar xursand bo'lishi aniq, hammaga jar solishadi biz eplagan ishni, hech qaysing uddalab bilmading, deb.
+14   
10 дек 02:57:40
Жорж Веа
Это Аргентина детка!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика