ЖЧ-2021. Қозоғистон гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқди + жадвал

Tolibjon Qosimov
20 сен 2021
Литвада футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

"A" гуруҳида қўшниларимиз Қозоғистон терма жамоаси гуруҳ ғолиблиги учун Венесуэла билан беллашди. Баҳс якунланишига 11 сония қолганда венесуэлаликлар ҳисобни тенглаштирувчи голни киритишди. Шу тариқа, Қозоғистон 7 очко билан ўз гуруҳида пешқадам бўлди. Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Коста-Рика термаси мезбонлар Литвани 6:2 ҳисобида таслим этди.

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2021

"A" гуруҳи

3-тур, 18.09.2021

Венесуэла - Қозоғистон 1:1

"Вильнюс Арена", Вильнюс

Голлар: Видал 40 - Дуглас 5

Огоҳлантириш: Есенаманов 30


Коста-Рика - Литва 6:2

"Каунас Арена", Каунас

Голлар: М.Тиерино 19, 29, Ж.Кордеро 19, Дерендиаев 32, Д.Гомез 34, 40 - Самсоник 8, Загурскас 38

Огоҳлантиришлар: А.Сантамариа 17 - Реимарис 8, Самсоник 15, Баранаускас 22, Загурскас 30

Четлатиш: С.Варгас 11


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia