ЖЧ-2021. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди ГАЛЕРЕЯ

Tolibjon Qosimov
26 сен 2021
Айни пайтда Литва мамлакатида футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати баҳслари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси 24 сентябрь куни мундиалнинг нимчорак финали доирасида Эронга қарши кураш олиб борган ва 8:9 ҳисобида имкониятни бой бериб мардларча мусобақани тарк этган эди. Бугун Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги терма жамоамиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келди. Вильнюс - Истанбул - Тошкент рейси билан ортга қайтган қаҳрамонларимизни мухлислар ва ОАВ вакиллари кутиб олишди. Футзалчиларимизнинг кутиб олинишидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Фото: Толибжон Қосимов


Футзалчиларимизнинг кутиб олинишидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia