

Футболчининг тўпиғида жиддий муаммолар бор. Яқин вақтларда у операция қилинади. Ларснинг тикланиши учун бир неча ойлар керак бўлади.
Шу билан футболчи учун мавсум якунланди ва Германия термаси билан ЖЧ-2018да иштирок этмайди. 29 ёшли Штиндль ЖЧ-2018 саралашида 4 учрашув ҳамда Бразилия термасига қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушганди.



