ЖЧ-2018 учун чиқарилган тўп тақдимотида Зидан, Месси ва Хаби Алонсо қатнашишади

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан, “Барселона”ҳужумчиси Лионель Месси ва Испания термаси собиқ ярим ҳимоясиси Хаби Алонсо ЖЧ-2018 расмий тўпи тақдимот маросимида иштирок этишади.

ТАСС агентлигининг хабарига кўра, маросим 9 ноябрь куни Москвада ўтказилади.

Шу куни Россия терма жамоасининг жаҳон чемпионатида киядиган формаси ҳам намойиш этилади.

Турнирнинг расмий тўпи Adidas фирмаси томонидан тақдим этилади.



Манба: ТАСС