UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  7 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  9 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  0 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  3 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  2 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  2 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4

ЖЧ-2018. Саралаш босқичи. БАА иродали ғалабага эришди Янгиликлар

ЖЧ-2018. Саралаш босқичи. БАА иродали ғалабага эришди

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ОСиё минтақасида қатнашаётган жамоалар 9-тур беллашувларини бошлаб юборишди.

Осиё минтақасининг “В” гуруҳида иштирок этаётган Бирлашган араб амирликлари терма жамоаси ўз майдонида Саудия Арабистони термаси устидан иродали ғалабага эришди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очган бўлишларига қарамай, мезбонлар тезда ўзларига келишди. Аҳмад Мабхут қанотдан узатиб берилган тўпни ажойиб тарзда ўзига тўғирлаб олди ва қойилмақом тарзда мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда Аҳмад Халил узоқ масофадан кучли зарбаси билан жамоасини ҳисобда олдинги олиб чиқди – 2:1.

Якунда 2:1 ҳисобида ғалабага эришган БАА футболчилари очколари сонини 13 тага етказишди ва ўз гуруҳларида тўртинчи поғонани банд этиб туришибди. Саудияликлар ҳисобида эса 16 очко мавжуд ва улар гуруҳ пешқадами япониядан бир очко ортда қолган ҳолда иккинчи поғонадан жой олишган.



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика