

Ҳамюртимиз Валентин Коваленко бошқариб борган беллашувнинг 63-дақиқасида Яҳё Ал Шеҳри томонидан киритилган ягона гол саудияликларни Россияга йўлланма олишлар учун етарли бўлди.
Ушбу ғалабада кейин голландиялик мутахассис Ван Мервейк бошқараётган терма жамоа очколари сонини 19 тага етказди. Улар тўплар нисбатидаги ижобий кўрсаткич туфайли Австралияни ортда қолдириб, гуруҳда иккинчи ўринни банд этишди.
Энди плей офф беллашувларида Сурия ва Автралия термаси ЖЧ йўлланмаси учун юришларини давом эттиришади.
Саудия Арабистони терма жамоаси эса Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Белгия ва Жанубий Кореядан кейин саккизинчи бўлиб ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритган жамоага айланди.




