

Олинган маълумотларга кўра, "Пахтакор" ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келган ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқов ҳамда ҳимоячи Нодирбек Йўлдошев ижара асосида "Қўқон-1912"га кўчиб ўтишди. Улар ярим йил давомида қўқонликлар сафида ўйнашади.
Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912"да "шерлар"нинг собиқ устози Нўъмон Ҳасанов фаолият олиб бормоқда.



