

Жавоҳир Қаҳрамонов билан шартнома муддати 2023 йилнинг 1 декабригача узайтирилди.
Маълумот ўрнида, Жавоҳир Қаҳрамонов ўтган йили 37 та ўйинда иштирок этиб, жами 2923 дақиқа ҳаракат қилди.
Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, Суперлига ўтган мавсумида 25 та учрашувда 5 та гол урди ва 3 та голга пас узатди. ОФК Кубоги доирасида 6 та ўйинда қатнашиб, 2 та тўп киритди ҳамда 1 та ассист қайд этди. Ўзбекистон Кубогида 5 та ўйинда иштирок этиб, 1 та голга ассистентлик қилди.



