Жавлон Мирабдуллаев: "Грандларга қарши барча шундай ўйнаса олий лигамиз кучаяди"

Narzulla Saydullayev
6 авг 2015
Олий лиганинг 16-тури рамзий терма жамоасидан жой олган "Металлург" клуби ҳимоячиси Жавлон Мирабдуллаев ўз фикрларини билдирди.

"Локомотив"га қарши ўйин жуда қийин бўлди. Иккала жамоа учун ҳам баҳсли вазиятлар кўп бўлди. Мезбонларга ҳам бизга ғалаба зарур эди. Мураббийимиз қарши ҳужум тактикасида ўйнашимизни тайинлади. Менимча биз барчасини тўғри қилдик ва дурангга эришдик. Агар имкониятлардан фойдаланганимизда ғалабага ҳам эришишимиз мумкин эди. Барча жамоалар чемпионатимиз грандларига қарши шундай ўйнаса олий лигамиз савияси анчагина кўтариларди.

Рамзий терма жамоага муносиб деб топишганидан албатта хурсанд бўлдим. Бироқ футбол жамоавий ўйин, шу боис рамзий термага киришда шерикларимнинг ҳам хиссаси катта", - дейди Жавлон Мирабдуллаев.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia