Жавлон Иброҳимов барчани ортда қолдирди

Narzulla Saydullayev
13 июл 2018
Суперлиганинг 14-турида "Бунёдкор" Тошкентда "Нефтчи"ни 2:1 ҳисобида таслим қилди.

Ушбу ўйинда "қалдирғочлар" сафида иккала голни ҳам таянч ярим ҳимоячиси бўлган Жавлон Иброҳимов урди. Шу тариқа унинг бу мавсумдаги голлари сони 8тага етди ва Суперлига тўпурарлар пойгасида 1-ўринга чиқиб олди. Ҳеч қайси футболчи бугунга қадар Суперлигада 8та гол уришнинг уддасидан чиқа олмаганди. 

Кейинги ўринларда бораётган Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш ва Элгужа Григалашвили ҳисобида 7тадан гол бор. 





Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia