UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  0 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   1 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  16 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  64

Жавлон Гусейнов: "Мураббийлар алмашинуви сабабли вазифадан узоқлашиб кетдик" Янгиликлар

Жавлон Гусейнов: "Мураббийлар алмашинуви сабабли вазифадан узоқлашиб кетдик"

Индонезия чемпионати баҳслари якунланди. Хабарингиз бор, у ерда ҳамюртимиз Жавлон Гусейнов "Борнео" сафида тўп тепмоқда.

Якунланган мавсумда унинг жамоаси чемпионатни 6-ўринда тугатди. Шундан кейин биз Гусейнов билан мавсум якунлари ва режалари бўйича суҳбатлашдик.  

"Якунланган мавсум қийин ўтди, чунки чемпионат марказлашган ҳолда ўтказилди. Биласиз, ўтган йилдан буён мамлакатда коронавирус билан боғлиқ ҳолат туфайли мусобақа шу тариқа давом этяпти. Ўйинлар дастлаб бўлиниб-бўлиниб ўтказилди. Охирги уч ой давомида баҳслар Бали оролида кечиб, якунда шу жойнинг асосий жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Умуман олганда, чемпионат қийин ва муросасиз ўтди", – дейди Гусейнов. 

Вазифа бажарилмагани борасида

"Борнео" ўз олдига чемпионликни мақсад қилиб қўйганди. Асосий вазифани бажариш учун курашдик. Лекин мураббийлар алмашинуви бўлди. Муҳитда бироз ўзгариш юз бериб, керагидан ортиқ очколарни бой бердик. Натижада, бошқа жамоаларни ўтказиб юбориб, мақсадга эриша олмадик. 

Мураббийлар алмашинуви хусусида

Мавсум давомида икки маротаба мураббийлар алмашинуви рўй берди. Охирги 10 та ўйинда маҳаллий мутахассис қўл остида чемпионатни якунладик. Мураббийларнинг алмашинувига кўпроқ раҳбарият билан келиша олишмагани сабаб бўлди. Иккиси ҳам хорижлик мутахассис эди. Натижаларимиз ҳам ёмон эмасди. Истеъфодан кейинги оралиқда муҳитда ўзгариш юз бериб, натижалар салбий кўриниш олди. 

Фаолияти ҳақида

Тўғриси, якунланган мавсумдаги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилмадим. Худога шукрки, жароҳатларсиз тугатдим. Янги мавсумда ўз устимда кўпроқ ишлаб, янада кўпроқ ёрдам бермоқчиман. 

Келгусидаги режалари тўғрисида

Режаларимга келсак, "Борнео" билан 2023 йилнинг февралига қадар мўлжаланган шартномам бор. Бу вақт давомида бор кучим билан жамоамга ёрдам бермоқчиман. Янги мавсумда мухлисларни стадионга киритишаркан. Бу эса бизга қўшимча куч беради. Одатда Индонезия чемпионатида ҳар бир баҳсга ўртача 10-15 минг мухлис стадионга ташриф буюрарди. Очиғи, мана шундай атмосферани соғиниб қолдик.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Гусейнов фаолияти давомида "Нефтчи", "Андижон", "Чаинат Хорнбилл" (Таиланд), "Сўғдиёна", АГМК клублари шарафини ҳимоя қилган.  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика