Жасурбек Яхшибоев - "Энергетик-БГУ"нинг март ойидаги энг яхши футболчиси

Alisher
1 апр 2020
Яхшибоев мухлислар талқинига кўра жамоанинг март ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

1. Жасурбек Яхшибоев - 47%

2. Даниил Мирошников - 46,8

3. Дэвид Текло - 12,4


Трансфер ҳуқуқи "Пахтакор"га тегишли бўлган ўйинчи Беларусь чемпионати доирасидаги март ойида ўтказилган ҳар икки ўйинда ҳам асосий таркибда майдонга тушди.

Дастлаб, БАТЭга қарши ўйинда дубль қайд этган ҳамюртимиз, 2-турда, яъни "Рух"га қарши баҳсда ассист қайд этди. Ҳар икки ўйинда рақиблар дарвозасига 8 марта зарба берди.


AlisherМуаллиф
Манба: vk.com/energetikbgu