UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  0 15:12Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор". Таркиблар маълум  2 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  10 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  31 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  23

Жасур Жалолиддинов: "Халқимизни ғалаба билан табриклайман" Янгиликлар

Жасур Жалолиддинов: "Халқимизни ғалаба билан табриклайман"

U-23 Осиё Кубоги саралаши доирасидаги биринчи тур учрашувидан кейин Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиси Жасур Жалолиддинов Афғонистон устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.


- Ўйин ҳақида

- Халқимизни ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда жуда қийин бўлди. Осон бўлмаслигини билардик. Ҳозирги кунда осон рақиб қолмаган. Ҳеч ким осонликча ютказишни хоҳламайди. Бироқ биз иккинчи бўлимда майдонга чиқиб, мураббий кўрсатмалирини тўлиқ бажариб, ўзимизга керакли натижани қўлга киритдик. 

- Биринчи тайм қийин ўтди, аммо урган голиздан кейин ўйин сурати ўзгарди. Ушбу гол ҳақида нима дея оласиз?

- Албатта, бунақа ҳолатларда жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиб кетиш керак бўлади. Менга шу насиб қилди. Ҳар бир ўйинчи жамоа ўйинига ўз ҳиссасини қўшиши керак. Мен ҳам бугун зарбаларим билан ғалаба қозонишимизга ёрдам бердим деб ўйлайман.

- Биринчи тайм ва иккинчи бўлим икки хил бўлди. Биринчи таймда бироз эҳтиёткорлик кузатилди...

- Биз эҳтиёткор ўйнамадик. Икки бўлим ҳам бир хил ўйин кўрсатдик. Шунчаки, Афғонистон биринчи бўлимда кучга тўла эди. Иккинчи бўлимда эса улар чарчаб қолишди ва биз голлар киритдик.

- Асосий рақибимиз Эрон бугун 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди...

- Улар билан ўйинга ҳам муносиб тайёргарлик кўрамиз. Нима бўлишини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика