Ҳусайн Норчаев: "Голларимни отам ва онамга бағишладим"
06 сен 2023 22:36
Янгиликлар
Ҳусайн Норчаев: "Голларимни отам ва онамга бағишладим"
- Ўйин ҳақида
- Ўзоқ кутилган ўйин. Жамоамда ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган эдим. Терма жамоада ўзимни кўрсатишга имкон бўлди. Биринчи ўйинда яхши ўйнадик. Бундан кейинги ўйинларда ҳам яхши ҳаракат қиламиз деб ўйлайман.
- Биринчи бўлимдан сўнг мураббийлар қандай кўрсатмалар беришди?
- Иккинчи таймда рақиб чарчаб қолди деб ўйлайман. Мураббийлар биздан кўпроқ қанотлардан ҳужум қилишимизни сўрашди. Бу бизга кўп фойда берди.
- Бугун учта гол урдингиз. Таассуротлар қандай бўлди? Голни нишонлашингиз ҳам ўзгача тарзда бўлди...
- Бугун стадионга оилам ташриф буюрганди. Голларимни отам ва онамга бағишладим.
- Эронга қарши ўйиндан нималар кутясиз?
- Кўпроқ гол уриб, жамоамга ёрдам бермоқчиман. Ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатиб Осиё кубогига чиқишга ҳаракат қиламиз.
- Эрон жамоасини кузатдингларми? Бу жамоа ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ҳозирча бу жамоани мураббийларимиз кузатиб боришмоқджа. Кейинги ўйинимиз Гонгконгга қарши. Ушбу ўйинда ғалаба қозониб, ундан сўнг Эрон билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар