Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"

Абдулвосит Бектемиров
28 апр 2024
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов бугунги машғулотларда сайтимизга кичик интервью берди

- Ўзбекистон терма жамоа даҳшатли футбол намойиш этмоқда, 10та гол ва барча учрашувлардаги ғалаба бу ажойиб натижа. Ўзбекистон 2018 йилда қайд этган натижасини яна такрорламоқчими?

- Эртага бизни қизиқарли учрашув кутиб турибди. Гол ўтказмаётганимизга сабаб футболчиларнинг меҳнаткашлигидир. Шундай давом этишни режалаштирмоқдамиз.

- Индонезия терма жамоа гуруҳ босқичида ажойиб қатнашди ва чорак финал кучли рақибни мағлуб этди. Уларга қарши кечадиган учрашувга руҳий ва жисмоний томонлама қандай тайёргарлик кўрдингизлар?

- Биз яхши тайёрландик. Соврин сифатида олимпиадага йўлланма қўйилган. Биз ҳали олимпиадага чиқмаганмиз. Қийин учрашув бўлиши олдиндан биламиз. Эртага икки жамоа ҳам борини бериб ўйнаши аниқ.

- Кўпчилик Ўзбекистон терма жамоасининг кучли жиҳатларини айтиб ўтишмоқда. Индонезиянинг кучли жиҳатларини ҳеч ким санаб ўтмаяпти. Рақибларимиз қайси жабҳа кучли дея оласиз?

- Индонезия терма жамоасининг асосий кучи ҳужумга тезда ўтиши ва тартибли ҳимояланишида. Уларда хоҳиш ва иштиёқ катта, шу сабабли оддий аутдан унумли фойдаланишмоқда.




Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: championat.asia